Мазкур ўзгартиришларга мувофиқ, эндиликда “Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома” кириш божхона пости ходими томонидан давлат, рус ва инглиз тилларидан бирида чоп этилади ҳамда хорижий автотранспорт воситасининг эгасига (ҳайдовчисига) берилади.
Шунингдек, вақтинча олиб кириш муддати тугашидан олдин ушбу муддатни узайтириш учун хорижий автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси белгиланган муддат тугашидан аввал Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг мазкур хорижий автотранспорт воситаси турган жойдагибожхона постларидан бирига муддатни узайтиришни сўраб мурожаат қилиши ёки электрон тарздамасофадан тўловларни амалга оширган ҳолда реал вақт режимида автотранспорт воситасини қайтариболиб чиқиш муддатини узайтириши лозим бўлади.
Бундан ташқари,белгиланган қайтариб олиб чиқиш муддатидан 5 кундан ортиқ вақт ўтган ва республикаҳудудидан қайтариб олиб чиқилмаган хорижий автотранспорт воситалари тўғрисида электрон маълумотлар автоматик тарзда шаклланади ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига реал вақт режимида юборилади.
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхонақўмитаси маълумотлари асосида республика ҳудудидан қайтариб олиб чиқилмаган хорижийавтотранспорт воситалари аниқланган тақдирда улар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланганчораларни кўриш учун уч иш куни мобайнида давлат божхона хизматининг ҳудудий органларинихабардор қиладилар.
Шунингдек қарорда Божхона тўловларидан имтиёз қўлланилган ҳолда “эркин муомалага чиқариш” божхонарежимига расмийлаштирилган автотранспорт воситасини 3 йил давомида қайта жиҳозлаш божхона юкдекларациясида кўрсатиб ўтилган ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси кодиўзгаришига олиб келса, божхона расмийлаштируви вақтида божхона тўловларидан берилган имтиёзлартўланган тақдирда ушбу автотранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсат берилади, бунданавтотранспорт воситасини ёқилғи турини ўзгартириш билан боғлиқ қайта жиҳозлаш ҳолатларимустасно эканлиги белгиланди.
6.11.2020