Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарёда “Посбониман муқаддас юртнинг” мавзусида иншолар танлови бўлиб ўтди
1384
Ватан. Уни севиш ва ардоқлашимиз, кўз қорачиғидек асраб-авайлашимиз зарур. Шундагина Ватандан ризолик топамиз. Зеро, Ватан – онадай муқаддас.
Сирдарёда “Посбониман муқаддас юртнинг”  мавзусида иншолар танлови бўлиб ўтди

Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ходимларнинг она ватанга бўлган муҳаббатини янада ошириш, уларнинг бу борадаги маънавий тушунчаларини ривожлантириш мақсадида “Посбониман муқаддас юртнинг” мавзусида иншолар танловининг биринчи босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг вилоят кенгаши маъсул ходимлари иштирокида ташкил этилган тадбирда бошқарма ҳамда божхона постлари ходимларининг иншо ёзиш борасидаги билим кўникмалари синовдан ўтказилди.

Танловнинг илк босқичи қизғин ва юқори савияда ўтди. Якуний натижаларга бошқарма ходими Х.Абдугафурова томонидан ёзилган иншо иккинчи ўринга лойиқ кўрилган бўлса, энг ажойиб иншо “Сирдарё” чегара божхона пости инспектори Б.Алимов томонидан ёзилган дея эътироф этилди.

Тадбир “Бошлиқ ва ёшлар учрашуви” ҳамда “Божхона тарихи ва бугунидан олган таассуротларим” мавзусидаги давра суҳбатига уланиб кетди.

Айтиш керак, бундай тадбирлар ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат ҳиссини ошириш, жамиятда кечаётган жараёнларга дахлдорлик, Ватан тақдири учун маъсулият туйғуларини шакллантириш, ходимларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутиши шубҳасиз.

6.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг