Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кун рақами: Ўзбекистон Польшага жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 42 миллион долларлик маҳсулотларни экспорт қилди
824
Ўзбекистондан жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 42,8 миллион доллари қийматидаги маҳсулотлар Польшага экспорт қилинди.
Кун рақами: Ўзбекистон Польшага жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 42 миллион долларлик  маҳсулотларни экспорт қилди

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, Польшага қилинган экспорт натижасида юртимизга валюта тушумлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12 миллион долларга кўпайиб, 40 фоиз ўсишга эришилди.

Хусусан, Ўзбекистондан Польшага 17,5 миллион долларлик калава ип, 15 миллион долларлик тўқимачилик маҳсулотлари, 5,3 миллион долларлик кимё саноати маҳсулотлари, 2 миллион долларлик металл ва металл буюмлар, 900 минг долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари, 880 минг долларлик тери-мўйна маҳсулотлари, 444 минг долларлик қоғоз ва картон маҳсулотлари ҳамда 395 минг долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинди.

2.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг