Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Товар-моддий бойликларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди
1120
Божхона органлари томонидан республикамизда “яширин иқтисодиёт”нинг улушини қисқартириш ва товарларнинг ноқонуний ҳаракатини олдини олиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Товар-моддий бойликларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш  фош бўлди

Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Сирдарё” чегара божхона постига хорижий мамлакатдан кириб келган фуқаро А.Э. бошқарувидаги “MAN” русумли, юк автотранспорт воситасини ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказишди.

Натижада, автоуловда йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган умумий қиймати 39 миллион сўмлик 49 турдаги товар-моддий бойликлари борлиги аниқланди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда, мазкур  постга қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро А.Ш. бошқарувидаги “MAN TGX” русумли юк автотранспорт воситасини белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишди.

Кўрик давомида, юк машинасида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 12,3 миллион сўмлик 34 хил турдаги товар-моддий бойликлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

 

 

 

 

2.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг