Сурхондарё вилояти вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган хориж фуқароси Т.Ҳ.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, унинг юклари орасида божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, контрабанда предмети ҳисобланувчи бир дона жанговор патрон борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2.11.2020