Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қинғир ишнинг қийиғи чиқди
1416
Божхона органлари томонидан товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Қинғир ишнинг қийиғи чиқди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Ю.А. хорижда ишлаб чиқарилган 100 дона “INDVIR 100mg” номли дори воситасини шартли харидорга 10 000 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Шундан сўнг, ходимлар томонидан ушбу шахсга тегишли “Мазда” русумли автомашина ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада яна 8 дона “INDVIR 100mg” номли дори воситалари борлиги маълум бўлди.

Тадбир давомида  умумий қиймати 129,6 миллион сўмлик жами 108 дона “INDVIR 100mg” номли дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Навбатдаги ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Э.У. бошқарувидаги “Mercedes benz sprinter” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада хорижда ишлаб чиқарилган, махсус идентификацион белгили маркировка билан маркаланмаган, умумий қиймати 100 миллион сўмлик    25 дона телевизорлар борлиги фош қилинди.

Яна бир ҳолатда, фуқаро А.С. бошқарувидаги “DAF FT 105 460” русумли автотранспорт воситасига божхона органлари томонидан осилган “пломба” троси ўзбошимчалик билан кесилиб, умумий қиймати 89 миллион сўмлик 1 дона “Кавасаки ZX6R” русумли мотоцикл ҳамда турли  халқ хўжалиги молларини юк машинасидан тушираётган вақтида қонунбузарлар ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

1.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг