Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона тўловларини тўлашдан қочишга уриниш наф бермади
1307
Божхона органлари томонидан божхона тўловларини тўғри ҳисоблаш ва давлатимиз бюджетига тўловларни ундириш борасида тизимли равишда ишлар амалга оширилмоқда.
Божхона тўловларини тўлашдан қочишга уриниш наф бермади

Лекин афсуски, айрим шахслар томонидан тўловларни тўлашдан қочиш мақсадида хориждан олиб келинаётган ҳамда белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган товарларни ҳужжатларда кўрсатмасдан “яширинча” олиб киришга уриниш ҳолатлари учраб турибди.

Хусусан,  Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона постига Россия Федерациясидан кириб келган  “Daf”русумли автотранспорт воситаси тегишли тартибда божхона постида ўрнатилган инспекцион кўрик мажмуасидан ўтказилади ҳамда бошқарманинг Контрабандага қарши кураш  ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ҳужжатларда кўрсатилмаган товарларнинг борлигига шубҳа қилиниб, божхона кўриги тайинланди.

Ўтказилган божхона кўриги натижасида, мазкур юк автотранспорт воситасида ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча ва ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати 106 миллион сўмга тенг бўлган  жами 328 дона ҳар хил атамадаги автотранспорт воситаларининг эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

31.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг