Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан навбатдаги хуқуқбузарлик ҳолати ўз вақтида фош этилди.
Мархамат туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро И.А томонидан Марҳамат туманидаги қўшни давлат билан чегарадош ҳудуд орқали умумий қиймати 102 000 000 сўмлик жами 60 дона телевизорларни қонунга хилоф равишда мамлакатимиз ҳудудига олиб ўтмоқчи бўлган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилоят божхона бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
31.10.2020