Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наркокурьерлар фаолиятига чек қўйилди
1022
Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг яширин айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Наркокурьерлар фаолиятига чек қўйилди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбирлар ўтказишди.

Хусусан, Шайхонтоҳур туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Т.Р. бошқарувидаги транспорт воситаси тўхтатилиб ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганида, автомашинада оғирлиги 106,45 гр. бўлган “опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, Олмазор туманида фуқаро Ю.Ж. тўхтатилиб, унинг ёнидаги ашёлар ва у бошқарувидаги қора рангли “Ласетти” русумли транспорт воситаси кўздан кечирилганида, оғирлиги 24,48 граммни ташкил этувчи “Опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида фуқаролар Т.Р.ва Ю.Ж.лардан умумий вазни 130.93 грамм “Опий” гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

31.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг