Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар қарийб ярим миллиард сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди
1051
Божхона органлари томонидан товарларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш ишлари тизимли равишда амалга оширилиб келинмоқда.
Божхоначилар қарийб ярим миллиард сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди

Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотларга асосан, “Маданият-Андижон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Д.Н бошқарувидаги “Хундай Портер” юк ташишга мўлжалланган автотранспорт воситаси тезкор кузатувга олинди.

Тезкор кузатув давомида мазкур автотранспорт воситаси Асака туманининг Тувадоқ махалласидаги уйлардан бирига кирган вақтда тўхтатилиб текширилганда, автомашинада 16 дона полиэтилен қопларга солинган, бошқа бир фуқаро С.М.га тегишли бўлган қиймати қарийб 500 миллион сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай хужжатларга эга бўлмаган турли хил қишки кийим-кечак товарлари мавжуд эканлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан  терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

                         

31.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг