Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармасининг тезкор ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида товар моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Тадбир давомида фуқаро С.И. қўшни мамлакатдан тегишли ҳужжатлари бўлмаган жами 36 миллион сўмлик 2 хил номдаги чангютгичларни юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб кираётганида фош бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
30.10.2020