Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Юк машинасидаги парфюмерия воситалари фош бўлди
1169
“Яширин иқтисодиёт”нинг асосий омилларидан бири товарларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиши, айирбошланиши ва божхона ҳудудида ҳаракатланишидир. Шу муносабат билан божхона органлари томонидан республикамизда “яширин иқтисодиёт”нинг улушини қисқартириш ва товарларнинг ноқонуний ҳаракатини олдини олиш борасида ҳам бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Юк машинасидаги парфюмерия воситалари фош бўлди

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона постига хорижий давлатдан кириб келган фуқаро Т.Х бошқарувидаги “DAF” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб, инспекцион кўрик мажмуаси орқали кўздан кечирилганида, унга ортилган юклар билан юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар ўртасида номутаносиблик борлиги аниқланди.

Текширув давомида, автомашинада юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати 16 500 000 сўмлик парфюмерия воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

30.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг