Хусусан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида навбатдаги божхона қонунбузилиши ҳолатига чек қўйилди.
Тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган “Водил-Бувайда” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро О.Д. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина Бувайда тумани ҳудудида тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилганида,автомашина салонида чет элда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган ҳамда махсус маркировка билан маркировкаланмаган умумий қиймати 20,2 миллион сўмлик жами 11 дона телевизорлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
30.10.2020