Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.
Тадбир давомида фуқаро О.И. бошқарувидаги “Ласетти” русумли енгил автотранспорт воситасида йўловчи сифатида ҳаракатланиб келаётган фуқаро Х.И. шартли харидорга сифати кафолатланмаган умумий қиймати 108 миллион сўмлик 6744 дона тана ҳароратини ўлчаш учун мўлжалланган, термометларни сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
30.10.2020