Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Доут-ота” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Г.Г. бошқарувидаги “DАF” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганида, декларацияда кўрсатилмаган, карантин рухсатномаси ва фитосанитар сертификати бўлмаган, умумий қиймати 11 миллион сўмлик 73 килограмм гул уруғлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
30.10.2020