Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Телевизорларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1025
Божхона органлари томонидан юртимизга маиший техника воситаларини ноқонуний олиб киришга уриниш ҳолатларига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Телевизорларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Ҳ.З. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилиб холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 57 миллион сўмлик 38 дона телевизорлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

30.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг