Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззахда пиротехника воситаларини сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди
1111
Юртимизда пиротехника воситаларидан фойдаланиш тақиқланган бўлса-да, янги йил байрами арафасида ушбу воситаларга бўлган талаб тобора ошади. Энг ёмони, ушбу воситалар кўплаб ёш болаларнинг ҳаётига жиддий хавф солиши мумкин.
Жиззахда пиротехника воситаларини сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

Шунга ўхшаш мудҳиш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Жиззах вилояти божхона бошқармаси томонидан тизимли чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Жиззах шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида  фуқаро С.Р.нинг қўлидаги хўжалик сумкаси кўздан кечирилганда, унинг ичида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, жами 18 минг дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

30.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг