Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар футбол мусобақасида муносиб иштирок этишди
1552
“Бунёдкор” футбол академияси майдонларида вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда йирик корхона-ташкилотлар ходимлари ўртасида футбол бўйича «Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги» мусобақаси бўлиб ўтди.
Божхоначилар футбол мусобақасида муносиб иштирок этишди

Мусобақа ғолиблигига асосий даъвогарлардан бири сифатида эътироф этилган Ўзбекистон футбол ассоциацияси жамоасини Давлат божхона қўмитаси ходимларидан  таркиб топган жамоа 1:4 ҳисобида мағлуб этди ва учинчи ўринни қўлга киритди.

Шунингдек, бугун “Миллий” стадионида бўлиб ўтган финал мусобақасида Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК жамоасини “Халқ банки” ходимларидан ташкил топган жамоа мағлуб этиб, биринчи ўринни қўлга киритишди.

Фахрли ўринларни қўлга киритган жамоалар Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице президенти Равшан Эрматов томонидан диплом, медал ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шунингдек, номинациялар бўйича ғолиблар:

«Энг яхши дарвозабон» – Баҳодир Мансуров (Давлат божхона қўмитаси)

«Энг яхши ҳимоячи» – Маъмур Султонов (Ўзбекистон футбол ассоциацияси)

«Энг яхши тўпурар» – Суннатилло Тошпўлатов (14та гол, Давлат божхона қўмитаси)

«Энг яхши иштирокчи» – Нажмиддин Ҳикматуллаев («Шарқ» нашриёти ДУК)

«Энг яхши волонтёр» – Юлдуз Носирова

3-ўрин – Давлат божхона қўмитаси

2-ўрин – Агросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК

1-ўрин – «Халқ банки»

 

 

 

 

30.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг