Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Самарқанд шаҳрида “Жентра” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина юкхонасида фуқаро М.О.га тегишли бўлган қутилар кўздан кечирилганида 18 600 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 185¹-моддасига мувофиқ, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш – ҳуқуқбузарлик ашёлари мусодара қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
30.10.2020