Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кун рақами: Ўзбекистон 7 миллион долларлик бодом экспорт қилди
794
Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 7,3 миллион АҚШ доллари қийматидаги 1195 тоннадан ортиқ бодом экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, бодомнинг 52 фоизи Қирғизистонга, 11 фоизи Германияга ва 9 фоизи Туркияга экспорт қилинган.

Шунингдек, жорий йилда бодомнинг экспорти Нидерландияга 5,4 баробарга, Испанияга 5 баробарга, Ҳиндистонга 2,5 баробарга ва Арманистонга 2 баробарга ортган.

Шунингдек, жорий йилдан илк бора юртимиздан Хитойга, Швейцарияга, Венгрия ва Францияга бодом экспорти йўлга қўйилди.

 

30.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг