Унда бошқарма аппарати ва божхона постларида хизмат олиб борувчи ўндан зиёд ходимлар иштирок этди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими масъул ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу танловнинг илк босқичи қизғин ва юқори савияда ўтказилиб, якунда ҳакамлар ҳайъати томонидан “Қарши” темир йўл чегара божхона постининг инспектори, божхона хизмати катта лейтенанти Арабова Дилноза ғолиб деб топилди.
– Божхона тизимида хизмат қилаётганимдан фахрланаман, – дейди, танлов ғолиби Д.Арабова. – Бошқарма ва божхона постимизда хизмат билан бирга ижод қилишлик учун барча шароитлар яратилган. Ўтган 2019 йилда бўлиб ўтган ушбу танловда фахрли иккинчи ўринни қўлга киритган эдим. Шу сабабли бу йил яхши тайёргарлик кўрдим. Энди мақсадим ғолиб бўлиш.
Дарҳақиқат, бошқармада бу каби тадбирлар доимий равишда ўтказилади. Бу эса ходимларни ватанга ва оиласига бўлган муҳаббатини оширишга, мамлакатимизни янада гуллаб-яшнашига ўз ҳиссасини қўшади.
30.10.2020