Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёшларга эътибор - келажакка эътибордир
1269
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимларининг касбий билим ва малакаси ҳамда дунёқарашини ошириб бориш бўйича сифатли ўқув машғулотларини ташкил этиш, уларнинг амалий кўникмаларини ошириш ва зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида, ёш ходимларга кўп йиллардан буён устоз мураббийлик қилаётган малакали ходимлар ташқи иқтисодий фаолият божхона постларига ташриф буюриб, амалдаги божхонага доир меъёрий ҳужжатлар талаблари бўйича ўқув-машғулотлари ўтказишди.
Ёшларга эътибор - келажакка эътибордир

Ўқув-машғулотлари ноанъанавий, эркин, ходимлар онгига осон етувчи, мунозара ҳамда суҳбат тарзида олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасига божхона кўриги самарадорлигини ошириш чораларини кўриш вазифаси юклатилганлиги бўйича берилган топшириқлар назоратини олиб бориш мақсадида, постга қарашли божхона омборларида амалга оширилаётган божхона кўриклари ҳолати ҳам ўрганилди.

Шунингдек, ходимлар хушёрлигини ошириш, ўз вазифасига сидқидилдан, виждонан ёндашиш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари билан муносабатларда ҳар қандай вазиятда ҳам хушмуомалалик ва қонунийликка қатъий риоя этилишини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

30.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг