Давра суҳбати видеоконференция тарзида ўтказилиб, унда вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари кун тартибидаги мавзу юзасидан маъруза қилди.
Маърузада таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Барча соҳаларда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, “яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш чоралари кўрилиб, “Коррупциясиз соҳа” лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Учрашувда шунингдек, адлия бошқармасининг Қарши тумани бўлими раҳбари Рисолат Абдуллаева томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-419-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013-сон Фармонлари мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди.
Тадбирда меҳнат қонунчилиги ҳақида ҳам ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ва кун тартибидаги масалалар юзасидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар қайтарилди. Шунингдек, бу каби тадбирларни ҳамкорликда мунтазам равишда ўтказиб боришга келишиб олинди.
30.10.2020