Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кун рақами: Ўзбекистон Германияга жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 16 миллион долларлик маҳсулотларни экспорт қилди
1096
Ўзбекистондан жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 16,3 миллион доллари қийматидаги маҳсулотлар Германияга экспорт қилинди.
Кун рақами: Ўзбекистон Германияга жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 16 миллион долларлик  маҳсулотларни экспорт қилди

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, Германияга қилинган экспорт натижасида юртимизга валюта тушумлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 миллион долларга кўпайиб, 10 фоиз ўсишга эришилди.

Хусусан, Ўзбекистондан Германияга 4,8 миллион долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари, 4,4 миллион долларлик тўқимачилик маҳсулотлари, 2,3 миллион долларлик табиий қазилмалар, 1,2 миллион долларлик технологик асбоб ускуналар, 1,1 миллион долларлик металл ва металл буюмлар, 787 минг долларлик калава ип маҳсулотлари, 763 минг долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари  ҳамда 415 минг долларлик озиқ овқат маҳсулотлари экспорт қилинган. 

2020 йилдан илк бора юртимиздан Германияга транспорт ва унинг эҳтиёт қисмлари, ёғоч маҳсулотлари ва тайёр мебеллар, маиший буюмларининг экспорти йўлга қўйилди.

27.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг