Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйишди.
Ўтказилган тадбир давомида фуқаро М.А ва фуқаро Ш.Қ.лар томонидан шартли харидорга 1 дона гугурт қутисига жойлаштирилган 5,75 грамм оғирликдаги марихуана гиёҳвандлик воситасини 430 минг сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Яна бир ҳолатда фуқаро М.М. шартли харидорга 2 дона гугурт қутисига солинган, оғирлиги 13,95 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини 800 минг сўмга сотаётган пайтида ушлаб қолинди.
Шундан сўнг, фуқаро М.М.нинг яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганда, уйнинг ётоқхонасидаги шкафда гугурт қутисига солинган, оғирлиги 13,45 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Ўтказилган тадбир давомида жами 33,15 грамм марихуана гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил тариқасида олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.
27.10.2020