Хусусан, Тошкент халқаро аэропортига хорижий мамлакатдан учиб келган фуқаро И.Б.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахснинг юклари орасида жисмоний шахслар учун белгиланган рецептларсиз олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган ва сифатини кафолатловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 39,2 миллион сўмлик дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги “Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисида”ги 191–сонли қарорига мувофиқ, жисмоний шахслар томонидан яшаш ёки бўлиш мамлакати тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжат тақдим этилмасдан шахсий фойдаланиш учун турли номдаги 10 тагача дори препаратларидан иборат дори воситалари ва уларнинг ҳар бири учун 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган дори воситалари ва 5 бирликдан ортиқ бўлмаган тиббий буюмларни олиб киришларига рухсат берилади.
27.10.2020