Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жўнатмалар орасидаги парфюмерия воситалари фош бўлди
1091
Почта жўнатмалари орқали товар моддий бойликларни қонунга хилоф тарзда жўнатишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Жўнатмалар орасидаги парфюмерия воситалари фош бўлди

Жумладан, Навоий халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан юборилган курьерлик жўнатмалари божхона ходимлари томонидан холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди. Натижада божхона назоратидан яширилган ва ҳужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 37,3 миллион сўмлик парфюмерия воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

27.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг