Хусусан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро С.Х. бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина юкхонасида фуқаро Ш.А.га тегишли бўлган, ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган умумий қиймати 113,5 миллион сўмлик “Aktovegin”, “Dostinex” ва “Кrеоn” номли дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
27.10.2020