Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
352 миллион сўмлик найранг фош бўлди
1247
Божхона органлари томонидан республикамизда “яширин иқтисодиёт”нинг улушини қисқартириш ва товарларнинг ноқонуний ҳаракатини олдини олиш борасида бир қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда.
352 миллион сўмлик найранг фош бўлди

Хусусан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Хўжадавлат” темир йўл чегара божхона пости ходимлари қўшни мамлакатдан кириб келган темир йўл вагонларини белгиланган тартибда инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказишди. 

Текширув давомида, темир йўл вагонларида фуқаро М.А.нинг номига олиб келинаётган юклар орасида божхона юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 352 миллион сўмлик товар моддий бойликлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

26.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг