Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззахда 1 миллион 325 минг АҚШ доллар қийматидаги ёнғоқлар чет давлатларга экспорт қилинди
2524
Ёнғоқ фойдали моддаларга бой мевалардан биридир. Унда витаминлар, минераллар бўлиши билан бирга, организмга ижобий таъсир қилиш, моддалар алмашинувини нормаллаштириш ва иммунитетни ошириш хусусияти ҳам бор. Шу боис бугун ушбу мевага бўлган талаб жуда юқори.
Жиззахда 1 миллион 325 минг АҚШ доллар қийматидаги ёнғоқлар чет давлатларга экспорт қилинди

Жиззах вилоятида ҳозирги кунга қадар 12 та корхоналар ёнғоқ экспорти билан шуғулланиб келмоқда. Жорий йилнинг 9 ойи давомида жами  1 миллион 325 минг АҚШ доллари қийматидаги 519,3 тонна ёнғоқ божхона постларида экспортга расмийлаштирилган.

Ёнқоғлар асосан Австрия, Озарбайжон, Ироқ, Туркманистон, Қозоғистон, Эрон, Туркия, Сурия, Тожикистон каби давлатларга экспорт қилинмоқда.

“Жиззах” ТИФ божхона постида экспортёр корхоналарнинг маҳсулотлари тезкорлик билан “Экспорт” божхона режимига расмийлаштирилиб, уларга сифатли божхона хизмати кўрсатиб келинмоқда.

 

24.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг