Сабаби бу иллат ва унинг зарарли оқибатлари тўғрисида бот-бот такрорланмоқда, унга қарши курашишга оид ҳаракатлар эса ҳар қачонгиданда жонланган. Жумладан, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш, халқаро стандартларни ва илғор хорижий амалиётни жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш давлат хизматчиларининг даромад ва мол-мулкини декларация қилиш тизими жорий этилиши, давлат хизматига ҳалоллик стандарти (“ҳалоллик вакцинаси”) ва манфаатлар тўқнашувини ҳал этиш стандартларини жорий этишда кўмаклашиш бўйича таъсирчан чораларни кўриш каби тадбирларнинг амалга оширилишига оид давра суҳбатларининг тизимли давом эттирилиши божхона соҳасида ҳам ўз натижаларини бермоқда.
Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Гулбаҳор” божхона пости ходимлари томонидан вилоят Давлат архивида ўтказилган давра суҳбатида ҳам айнан шу тўғрисида фикр юритилди. Давра суҳбатида, божхона ходимлари, Давлат архиви ходимлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат қарор топтириш ўта долзарб масала эканлиги, гарчи уни бажариш доирасида масъул идоралар белгиланган бўлса-да, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир фуқаро ўзида масъулият ҳис этсагина, қўйилган мақсад ва муддаолар ечими пайдо бўлишини ҳам таъкидладилар.
Учрашув давомида тадбир иштирокчилари коррупция борасида ўз фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар. Бу каби ҳамжиҳатликда ташкил қилинаётган давра суҳбатлари коррупцияга қарши янада самарали курашишга замин яратади десак муболаға бўлмайди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, жамоатчилик назоратини кучайтириш ва аҳолининг ҳуқуқий билими ҳамда маданиятини юксалтириш бугун энг асосий вазифалардан биридир. Бу йўлда эса нафақат тегишли давлат органлари, балки ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши зарур.
24.10.2020