Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“ISUZU”даги рангли металлар манзилига етиб бормади
1166
Божхона органлари томонидан рангли металларнинг ноқонуний айланмасига қарши тизимли ишлар олиб борилмоқда
“ISUZU”даги рангли металлар манзилига етиб бормади

Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Б.Н бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тарзда тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада, автоулов юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 7,5 миллион сўмлик оғирлиги 1500 кг.ни ташкил этувчи рангли металл парчалари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда фуқаро Р.Я. бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, автомашина юкхонасида ноқонуний тарзда олиб кетилаётган 7,2 миллион сўмлик 1265 кг. рангли металл парчалари борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув жараёнида йиғилган иш материаллари суд томонидан кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилди.

 

 

 

24.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг