Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кун рақами: Ўзбекистон 486 минг долларлик сут маҳсулотларини экспорт қилди
1956
Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 486,1 минг АҚШ доллари қийматидаги 442 тоннадан ортиқ сут маҳсулотлари экспорт божхона режимига расмийлаштирилди. Сут маҳсулотлари экспортидан келган валюта тушумлари 22 фоизга ошган.
Кун рақами: Ўзбекистон 486 минг долларлик сут маҳсулотларини экспорт қилди

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, сут маҳсулотларининг 39 фоизи Тожикистонга ва 25 фоизи Афғонистонга экспорт қилинган.

Шунингдек, жорий йилда сут маҳсулотларининг Қирғизистонга экспорти 11 баробарга, АҚШга экспорти эса 1,5 баробарга ортган.

Ўзбекистонда тайёрланган сут маҳсулотлари жорий йил илк бора Бирлашган араб амирликларига ҳам экспорт қилинган.

23.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг