Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кун рақами: Ўзбекистон 1.7 млн. долларлик хурмо экспорт қилди
2042
Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 1 млн 733 минг АҚШ доллари қийматидаги 13,4 минг тонна хурмо экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.
Кун рақами: Ўзбекистон 1.7 млн. долларлик хурмо экспорт қилди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,6 минг тоннага кўп демакдир. Хурмо экспортидан келган валюта тушумлари эса 28 фоизга ошган.

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, хурмонинг 50 фоизи Қозоғистонга ва 39 фоизи Россияга экспорт қилинган.

Шунингдек, жорий йилда хурмонинг Турманистонга экспорти 3,2 баробарга, Украинага экспорти 1,2 баробарга ортган.

Ўзбекистонда етиштирилган хурмолар жорий йилда илк бора Польша, Литва ва Германияга ҳам экспорт қилинган.

Шундай қилиб, бугунги кунда мамлакатимиздан хурмо экспорт қилинган давлатлар сони 10 тага етиб, улар қаторида Беларусь, Бирлашган Aраб Aмирликлари ва Қирғизистон ҳам бор.

22.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг