Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Китоб ярмаркаси” бўлиб ўтди
1791
Бугунги кунда мамлакатимизда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида барча соҳа ва тармоқларда улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда.
“Китоб ярмаркаси” бўлиб ўтди

Бу борада жамият ҳаётида эзгу қадрият ва анъаналарни чуқур қарор топтиришга, хусусан, халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она Ватани ва халқига муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Фарзандларимизда болаликдан бошлаб китоб ўқиш кўникмасини шакллантириш, жамиятимизда мутолаа маданиятини юксалтириш билан боғлиқ муҳим масалаларни ҳал этиш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.

Ушбу йўналишда тегишли ҳуқуқий-меъёрий базани мустаҳкамлаш, ташкилий-амалий ишларни замон талаблари асосида олиб бориш, бу масалага кенг жамоатчиликни жалб этиш мақсадида, Тошкент шаҳар божхона бошқармасида “Китоб-Нур савдо” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда китоб ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмаркада бадиий, илмий ва жаҳон адабиётининг нодир асарлари, болалар адабиёти ва турли жанрларда чоп этилган китоблар савдоси бўлиб ўтди.

Бошқарманинг шаҳодатланган ва ёлланма ходимлари ўзларига керакли нашрлардан ҳарид килиб, ушбу ярмарка 21-октябр “Ўзбек тили байрами куни” санасига тўғри келганлиги айни муддао бўлганлигини мамнуният билан таъкидлашди.

 

21.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг