Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
113 миллион сўмлик тиббий буюмлар ва вирус блокаторларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1100
Сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
113 миллион сўмлик тиббий буюмлар ва вирус  блокаторларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш  ва божхона аудити  бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда дори-дармон воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида, фуқаро С.Б. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу автомашинада умумий қиймати 113 миллион сўмлик, сифати кафолатланмаган тиббиёт воситалари ва вирусга қарши блокаторлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

 

21.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг