Жумладан, божхона органларида ҳам мурожаатлар билан ишлаш тизими самарали йўлга қўйилган бўлиб, бу йўналишга алоҳида эътибор қаратилади. Фарғона вилояти божхона бошқармасида ҳам фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қилинган ҳар бир мурожаат жавобсиз қолдирилмай мурожаатлар атрофлича ўрганилиб, ўз вақтида жавоб бериб келинмоқда.
Бошқармага жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида жами 124 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 90 таси жисмоний шахслардан ва 34 таси эса юридик шахслардан келиб тушган.
Айни пайтда мурожаатларнинг 113 таси бўйича божхона органларининг ваколати доирасида ўз вақтида қаноатлантирилган ва тушунтиришлар берилган, 8 таси тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган ва 3 таси ўрганиб чиқиш жараёнида.
Шу ўринда фуқароларга мурожаат ва таклифларини юборишлари учун Давлат божхона қўмитасининг қисқа 1108 ва Фарғона вилояти божхона бошқармасининг (73)249-07-00 рақамли ишонч телефонларига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини ёки fergana@customs.uz электрон манзилига электрон кўринишда юборишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.
21.10.2020