Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар “Камаз” операциясини фош этишди
1258
Божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Божхоначилар “Камаз” операциясини фош этишди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида фуқаро Ш.А. бошқарувидаги “Камаз 65115” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Текширув давомида ушбу умумий қиймати 300 миллион сўмлик юк автомашинасига тегишли ҳужжатлар автомашинанинг идентификацион белгиларига тўғри келмаслиги ҳамда қўшни мамлакатдан ноқонуний тарзда олиб кирилганлиги аниқланди.

Буни қарангки, қонунбузар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларини чалғитиш мақсадида ушбу ноқонуний олиб кирилаётган “Камаз”га бошқа бир “Камаз”нинг давлат рақамини тақиб олган экан.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

21.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг