Хусусан, “Тошкент” халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан учиб келган икки нафар фуқаро Ф.Ш. ва Х.М. ларнинг қўл юклари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, юклар орасида жисмоний шахслар учун божхона тўловларисиз олиб ўтиш меъёридан ортиқ бўлган ва божхона назоратидан яширилган, кумушдан ясалган оғирлиги 1240 грамм бўлган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
21.10.2020