Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Кобальт”даги 5500 дона тамаки маҳсулотлари манзилга етиб бормади
1120
Акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотларини божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаган ҳолда юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Кобальт”даги 5500 дона тамаки маҳсулотлари манзилга  етиб бормади

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари фуқаро А.Ш. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашинани тўхтатиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечиришди.

 Натижада, автомашина юкхонасида унда йўловчи сифатида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Т.М.га тегишли бўлган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари ҳамда акциз маркалари бўлмаган умумий қиймати 60,5 миллион сўмлик 5500 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда

 

21.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг