Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Арқбулоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан “Merсеdes Benz” русумли юк автотранспорт воситасига юкланган хўжалик моллари ва озиқ овқат маҳсулотлари божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, транспорт воситасида божхона юк декларацияси ва юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати 1 миллиард 15 миллион сўмлик 8101 қутида 18 турдаги дори воситалари, 2175 дона кийим-кечаклар, 11 тоннадан ортиқ озиқ-овқат махсулотлари ва салкам 1 тоннага яқин полиэтилен қоплар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
21.10.2020