Шу ўринда, республикамизда ишлаб чиқариш-техника буюмлари парчалари ва рангли металлар чиқиндиларининг ўғирланиши ҳамда ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олдини олишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 6 июндаги 425-сон қарори муҳим янгилик албатта.
Қарорга кўра, эндиликда жисмоний шахслар ҳам металл парчаларини эркин нархларда “Ўзметкомбинат” ва “Ўзиккиламчиранглиметалл” акционерлик жамиятларига топширишлари мумкин.
Фуқароларимиз томонидан, рангли металл парчаларини ноқонуний равишда тўплаш, қайта сотиш ҳамда республикамиздан ноқонуний равишда олиб чиқиб кетиш ҳолатлари учраб турибди.
Яқинда, вилоят божхона бошқармаси ходимлари, Миллий гвардия ва Хонқа тумани ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тўплаш, топшириш ҳамда қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 849-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Хонқа туманида рангли металл парчаларини ноқонуний равишда тўплаш ҳамда қайта сотиш билан шуғулланаётган шахсларни аниқлаш мақсадида ўтказилган “ЯМА” тезкор тадбири натижасида, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Хоразм вилояти Хонқа тумани Сарапаён қишлоғи Гулистон маҳалласида яшовчи Ж.С ўзининг яшаш уйи гаражида ноқонуний равишда қайта сотиш мақсадида сақлаб қўйилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 979 970 сўмлик, умумий оғирлиги 460 кг бўлган рангли металл парчалари борлиги аниқланди.
Ана шундай ҳолатлардан яна бири, вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамда Боғот тумани ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Боғот тумани Миришкор қишлоғи Соҳибкор маҳалласида яшовчи А.Р.нинг яшаш уйи гаражида ноқонуний равишда қайта сотиш мақсадида сақлаб қўйилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган қиймати 3 757 984 сўмлик, умумий оғирлиги 693 кг бўлган рангли металл парчалари борлиги аниқланиб, тегишли хужжатлар расмийлаштирилди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хоразм вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
28.06.2018