Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ва бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда товар моддий бойликларининг яширин айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, фуқаро А.Т. бошқарувидаги “Mercedes benz” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, махсус идентификацион белгили маркировкалар билан маркаланмаган умумий қиймати 180 миллион сўмлик 120 дона телевизор товарлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
14.10.2020