Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Катта миқдордаги сифати кафолатланмаган кўз линзалари тўхтатиб қолинди
1294
Божхона органлари томонидан товарларнинг ноқонуний олиб кирилишига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
Катта миқдордаги сифати кафолатланмаган кўз линзалари тўхтатиб қолинди

Хусусан, «Тошкент-Аэро» ИБКнинг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими тезкор вакиллари томонидан «Истамбул-Тошкент» йўналиши бўйича учиб келган фуқаро Х.З.нинг юклари божхона кўригидан ўтказилди, натижада уларнинг ичида божхона декларациясида кўрсатилмаган ҳамда жисмоний шахслар учун белгиланган олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган, умумий нархи тахминан 37 000 000 сўмга тенг 370 дона кўз линзалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

14.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг