Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Оғунинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1422
Мамлакатимизда гиёҳвандлик воситаларини ўстириш, тайёрлаш, сотиш ва истеъмол қилиш қонун билан тақиқланиб, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий жазо белгиланган.
Оғунинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Аммо, айрим фуқаролар мазкур “заҳри қотиллар” савдоси билан ноқонуний равишда шуғулланиб келинмоқда.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан вилоят Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Денов туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик воситаси билан боғлиқ навбатдаги жиноий ҳолат фош этилди.

Тадбир иштирокчилари томонидан мазкур туманда яшовчи фуқаро Н.Ғ нинг яшаш хонадони хизмат ити ёрдамида кўздан кечирилди.

Натижада, хонадоннинг ётоқхонаси ва ошхонасида 162,5 грамм бўлган “опий” гиёҳвандлик моддаси ва 103,8 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик моддалари борлиги маълум бўлди. Шундан сўнг, фуқаро Н.Ғ нинг ўзи холислар иштирокида текшириб кўрилганда, унинг кийими ичида 18,20 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

14.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг