Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ноқонуний йўллар билан олиб кирилган товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро Э.Ш. бошқарувидаги “ISUZU” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 219 миллион сўмлик 500 дона соч олиш мосламаси ва 4320 дона парфюмерия воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
14.10.2020