Унда Бош прокуратура Академияси, Ички ишлар Академияси, Миллий гвардия Ҳарбий-техника институти, Тошкент давлат юридик университетитининг профессор-ўқитувчилари, божхона органларининг, шунингдек Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва Мажбурий ижро бюросининг суриштирувчи ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда Божхона институти “Махсус-ҳуқуқий фанлар” кафедраси доценти А.Ачилов, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг суриштирув бўлими бош суриштирувчиси У.Хашимов, Мажбурий ижро бюросининг суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими катта суриштирувчиси Х.Юсупов, ИИВ Академияси “Дастлабки тергов ва криминалистика” кафедраси катта ўқитувчиси А.Таджиев, Тошкент давлат юридик университети “Жиноят-процессуал ҳуқуқи” кафедраси ўқитувчиси Б.Худайбергановлар ўз маърузалари билан чиқиш қилишди. Шунингдек тадбирда Божхона институти “Махсус-ҳуқуқий фанлар” кафедраси бошлиғи С.Шомирзаев, Миллий гвардия Ҳарбий техник институти доценти Н.Қўшаев ва Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи М.Тожимаматовлар мавзу доирасида ўз фикр-мулоҳазаларини баён қилишди. Давра суҳбатида суриштирув органлари фаолияти, амалиётда учраётган муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари, суриштирув органлари ва турдош олий ўқув юртлари ўртасида билим ва тажриба алмашиш бўйича ҳамда амалий ҳамкорлик юзасидан фикрлар билдирилди.
Бу каби тадбирларни ўтказиш, амалиётдаги муаммоларни биргаликда ҳал этиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида, хусусан, суриштирув органлари ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашишга хизмат қилади.
ДБҚ Ахборот хизмати
Элёр Хўжамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма прокурори
14.10.2020