Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарёда экспорт-импорт операциялари жадал давом этмоқда
1644
Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётини барқарорлаштириш бўйича муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда уларни экспорт қилиш учун зарур шароит ва имкониятлар яратилмоқда ва бу ўз самарасини бермоқда.

Мавжуд эпидемиологик вазиятда ташқи савдо юклари белгиланган санитария қоидаларига риоя этган ҳолда, қисқа муддатларда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилиб, давлат бюджетига божхона тўловлари ўз вақтида ва тўлиқ ундирилиши борасида Сирдарё вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги “Гулистон”, “Сайхун” ва “Ховос” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан экспорт товарларини ўз вақтида қисқа муддатда расмийлаштириб бериш бўйича туну-кун хизмат ташкил этилган.

Ислоҳотлар самарасини биргина Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан амалга оширилган ишларнинг рақамлардаги ифодасида  кўришимиз мумкин,  яъни 2020 йилнинг ўтган 9  ойи мобайнида, бошқарма томонидан 11140 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилди.

Аниқ рақамларга мурожаат қилинганда вилоятда ташқи савдо айланмаси  408,16 млн. АҚШ долларни ташкил этади. Жумладан, 113,37 млн. АҚШ долларини ташкил этувчи товарлар 29 та давлатга экспорт қилинган бўлиб, асосий ҳамкор давлатлар Афғонистон, Россия Қозоғистон, Хитой, Бангладеш, Тожикистон, Покистон, Украина, Туркия давлатлари ҳисобига тўғри келмоқда. Экспорт қилинган асосий товарлар сирасига ун маҳсулотлари, мева-сабзавот маҳсулотлари, калава ип, пахта толаси, тери ва улардан ясалган буюмлар, фармацевтика маҳсулотлари  тўғри келмоқда.

Шунингдек, вилоят  ҳудудида  фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари  томонидан  оғирлиги  60,9 минг тонна, қиймати 21,4 млн. АҚШ долларига  тенг мева-сабзавот маҳсулотлари 17 дан ортиқ давлатларга экспорт қилинган.

Божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнида яратилган  қулайликлар тадбиркорлар томонидан, айниқса қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини четга экспорт қилувчи экспортёрлар томонидан тўла қўллаб-қувватланмоқда.

Бугунги  кунда  вилоят божхоначилари томонидан  божхона органларига юклатилган вазифаларни бажариш юзасидан тизимли ишлар давом эттирилмоқда

 

 

 

 

13.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг