Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Олис қишлоқларда ҳам давлат тили тараннум этилмоқда
1168
Бу йил мамлакатимизда илк бора катта шукуҳ ила нишонланаётган “Ўзбек тили байрами куни” муносабати билан “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ходимлари карантин талабларига қатъий амал қилган ҳолда мамлакатимизнинг шимолий дарвозасида жойлашган чекка мактаб ўқувчилари билан учрашишди.

Божхона офицерлари келажагимиз эгалари бўлган ёш авлодда ватанпарварлик ҳиссини шакллантириш, миллий уруф-одат ва қадриятларимизни ҳурмат қилиш, шунингдек ўзбек тилининг давлат тили сифатида нуфузини ошириш бўйича тушунтириш ишлари олиб бориб, ўқувчиларга ўзбек тилини соф ҳолида сақлаб қолиш ва луғавий бойитиш бўйича мамлакатимиз миқёсида амалга оширилаётган ишлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишди.

Шунингдек, ўзбек тилининг тараққиётига катта ҳисса қўшган ва айнан ушбу тилда ижод қилган буюк шоир-у алломалар, мутафаккир ёзувчиларнинг она тили ҳақидаги ижод намуналари эсга олинди.  

Тадбир давомида мактаб ўқувчилари томонидан ўзбек тилини тараннум этувчи шеър ва қўшиқларнинг ижро этилиши тадбирни ҳақиқий адабий кечага айлантириб юборди.

Бутун республикамиз бўйлаб ўтказилаётган мана шундай тадбирлар келажак авлод қалбини жунбушга келтириб, уларнинг Она Ватанга, она тилига бўлган иззати бир кун келиб ватанпарварлик ҳиссига айланишига туртки бўлиши шубҳасиздир. 

 

13.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг