Масалан, 2020 йилнинг ўтган 9 ойи давомида Навоий вилоятининг ташқи савдо айланмаси 849,4 млн. АҚШ долларни ташкил этган бўлса, экспортнинг ташқи савдо айланмасидаги улуши 308,5 млн. АҚШ долларни ташкил этмоқда. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан экспорт ҳажми 22,9 фоизга ёки 57,5 млн. АҚШ долларга кўпайган. Импорт эса 540,9 млн. АҚШ долларни ташкил этиб ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 51,8 фоизга ёки 581,1 млн. АҚШ долларга камайишига эришилган.
Товарлар 30 га яқин давлатларга экспорт қилинган бўлиб, асосий ҳамкор мамлакатлар Канада, Франция, Қирғизистон, Россия, Хитой, Туркманистон, Туркия кабилардир. Экспортнинг таркибини таҳлил қиладиган бўлсак, Навоий вилоятидан экспорт қилинган товарларнинг асосий қисми табиий қазилмалар, калава ип, металлар ва улардан тайерланган буюмлар, тўқимачилик махсулотлари, минерал ўғитлар ҳиссасига тўғри келмоқда. Вилоят ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан қиймати қарийб 20,0 млн. АҚШ долларига тенг мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилингани эса ҳудудда экспортга яратилаётган имкониятлар ҳамда сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ривожланаётганидан далолат.
Ушбу давр мобайнида товарлар 50 дан ортиқ давлатлардан импорт қилинган бўлиб, Хитой, Россия, Литва, Германия, Корея, Қозоғистон асосий ҳамкор давлатлардир. Импортнинг асосий улуши ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида олиб келинган замонавий технологик асбоб ва ускуналар, транспорт ва унинг эҳтиёт қисмлари, кимё саноати махсулотлари каби товарлар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Пандемия даври бўлишига қарамай юртимизда экспорт ва импорт операцияларининг тўхтовсиз давом эттирилиши натижаси ўлароқ вилоят божхона бошқармаси томонидан 717,3 млрд. сўм божхона тўловлари хисобланиб, давлат бюджетига ўтказилди. Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга иқтисодий кўмак бериш мақсадида ундирилган божхона тўловларидан 240,0 млрд. сўмга кўп, яъни 957.3 млрд. сўм миқдорида божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилган.
Эслатма тариқасида Навоий вилояти божхона бошқармаси таркибидаги барча божхона постлари божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга ошириш мақсадида куну-тун фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ҳамда вилоят божхона бошқармасининг 223-08-65 рақамли ишонч телфон рақамлари орқали куннинг исталган вақтида божхона органларига тегишли бўлган хар қандай масала юзасидан мурожаатлар қабул қилинади.
13.10.2020